Жиззах вилоятидаги «Зомин» сайёҳлик-рекреацион зонасида дор йўли очилди. 133,3 млрд сўмлик лойиҳа Швейцариянинг Bartolet компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилди. Зонада «Суффа платоси. 2400» халқаро умуммавсумий курорти ва «Ўриклисой» туризм мажмуаси ҳам ташкил этилмоқда.
Пандемия шароитида туризмни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди. Унга кўра, жумладан, янги дор йўлларини қуриб фойдаланишга топширган инвесторларга ҳар 500 метр учун 1 млрд сўмгача мабағ ажратилади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг